Доналд Трампнинг лимузини савдога қўйилди

Доналд Трампнинг лимузини савдога қўйилди

1988 йилда ишлаб чиқарилган лимузиннинг бошланғич баҳоси 62 минг долларни ташкил этади.

Узайтирилган Cadillac эгаларидан бири, яъни АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп туфайли шуҳрат қозонган. Бундай автомобиль дунёда бор-йўғи икки дона. Cadillac беш марта қўлдан қўлга ўтган.

Лимузинга беш литрли бензинли двигатель ўрнатилган. Автоматик қутиси бор. Салкам ўттиз йиллик умри давомида 45 минг мил (72 420 км) атрофида йўл босган.

Автомобилнинг сўнгги эгаси 10 йил муқаддам харид қилган. Бу давр мобайнида лимузин филмларда суратга тушишга ҳам улгурди. Савдо ташкилотчилари Трампнинг шуҳрати нодир автомобиль нархини оширишига умид қилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"