Хитойда Nissan Kicks ихчам кроссоверини ишлаб чиқариш бошланди

Хитойда Nissan Kicks ихчам кроссоверини ишлаб чиқариш бошланди

Хитойлик автомобилсозлар ишлаб чиқараётган Nissan Kicks кроссоверининг сурати тарқалди. Янги кроссовер йил охирига қадар мамлакат бозорига чиқарилиши тахмин қилиняпти.

Таъкидлаш жоизки, Nissan Motor концерни Nissan Kicks русумини Бразилия ва Мексика бозорларида сотишни бошлаган. Бу кроссовернинг узунлиги 4295, кенглиги 1760, бўйи 1590 мм. Ғилдирак ўқлари орасидаги масофа 2620 мм, туби ердан 200 мм баландликда. “Ниссан Кикс”га 1,6 литрли CVVTCS (бензин/этанол) мотори ўрнатилади. Двигателининг қуввати 114 от кучига тенгдир.

Тўғри, кроссовернинг хитойча варианти қандай мотор билан чиқарилиши маълум эмас. Гап-сўзларга қараганда, 1,5 литрли 124 от кучига эга мотор ўрнатилиши мумкин.

Лотин Америкасининг кроссовери нур диодли оптика, 17 дюймли ғилдирак дисклари, калитсиз очиш ва тугма ёрдамида ўт олдириш тизимлари, 7 дюймли экрани бўлган ахборот-кўнгилочар мажмуага эга.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"