Мирзиёев сурхондарёлик Шоди бобога Captiva совға қилди

Мирзиёев сурхондарёлик Шоди бобога Captiva совға қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига сафари давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо Хушбоқов хонадонида бўлган эди. Шавкат Мирзиёев Шоди бобо ва у кишининг умр йўлдоши Саломат момо билан оиланинг кундалик ҳаёти, фарзандлар ва набираларнинг тарбияси тўғрисида суҳбатлашган эди.

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида Шоди бобо Хушбоқов давлат раҳбари томонидан  Captiva русумли автомобиль билан тақдирлангани акс этган суратлар пайдо бўлди, деб ёзади Sof.uz, Кун нашрига асосланган ҳолда.

Маълумотларга кўра, ушбу суратлар Шоди бобо Хушбоқовнинг ўғли томонидан эълон қилинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.