Самарқандда «Газель» микроавтобуслари ишлаб чиқарилиши мумкин

Самарқандда «Газель» микроавтобуслари ишлаб чиқарилиши мумкин

Россиянинг енгил автомобиллар, микроавтобуслар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компанияси — «ГАЗ» гуруҳи Самарқанд ёки Ўзбекистон ҳукумати тавсия этган бошқа жойда микроавтобуслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин.

Daryo.uz’нинг ёзишича, бу ҳақда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Россия ҳукуматлараро комиссиясининг Тошкентда бўлиб ўтган 18-йиғилишида иштирок этган Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов маълум қилган.

Енгил автомобиллар, микроавтобуслар ишлаб чиқариш бўйича Россиянинг етакчи ширкати — «ГАЗ» гуруҳи Самарқанд автомобиль заводида ёки Ўзбекистон ҳукумати томонидан тавсия этилган бошқа майдонда ўз автомобиллари, жумладан, микроавтобусларни биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этишдан манфаатдор. Ўзбекистон раҳбарияти бундай лойиҳани амалга ошириш учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаётганини билдирган.

Виктор Евтухов, Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Унга кўра, 2017—2021 йиллар оралиғида 8 600 та йўловчи ташиш автомобили, шу жумладан, 5 700 та умумий фойдаланишга қулай микроавтобус сотиб олиниши режалаштирилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.