“Калашников” концерни янги жанговар роботлар тайёрлайди

“Калашников” концерни янги жанговар роботлар тайёрлайди

“Калашников” концерни яқинда Россияда ўтказиладиган “Армия-2017” кўргазмасида янги турдаги жанговар робот-машиналарни намойиш этмоқчи. Кўргазма 22 августдан 27 августгача ўтказилади, унгача ярим йил борлигига қарамасдан робот ҳақида баъзи маълумотлар ошкор этилган.

“Калашников” сўзи тилга олинганда бутун дунё машҳур автоматни эслайди. Аммо компания эгалари ўқотар қуролнигина эслатувчи қиёфадан узоқлашишга уринмоқда, яъни кўп йўналишда фаолият юритмоқда. “Армия-2016” форуми доирасида “Калашников” гусеницали роботлашган “Соратник” платформасини тақдим қилди. “Сафдош” разведка, ретрансляция, патруллаш, ҳудудлар ва муҳим объектларни қўриқлаш ҳамда минасизлаштириш ишларини уддалайди. “Сафдош” ҳимоя тизимига эга, нофаол режимда 10 суткагача ишлай олади, 2,5 км масофадаги нишонни аниқлайди. Масофадан бошқарилганда ва тўғри радиоилғашда машинанинг фаолият доираси 10 кмга тенг.

Ҳозирги вақтда “Калашников” жанговар роботлар, шунингдек, тўла автоматлашган тизимлар тайёрлаш билан шуғулланмоқда. Уларни жанг майдонида инсон бошқарувига эҳтиёж сезмайди.

IDEX-2017 қуролланиш кўргазмасида компаниянинг бош директори “Биз робот техникаси соҳасида янги лойиҳалар олиб бормоқдамиз, булар оғир ва енгил синфдаги янги жанговар модуллар ва роботлашган платформадир. Машиналаримизнинг янги бўғинини шу йилнинг августида тақдим этишни режалаштиряпмиз. Ўтказилган изланишларга асосланиб, жанговар фаолият юритиш концепциясининг ўзи тобора автоматлаштириш ва жанг майдонида инсон иштирокини камайтириш томонга ўзгараётганини кўрамиз. Биз учувчисиз учадиган ва ҳайдовчисиз бошқариладиган комплексларни яратиш соҳасида ваколатларимизни фаоллик билан оширмоқдамиз”.

Юқорида тилга олинганлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу йили ҳарбийча “Соратник” роботлашган машинасини ҳамда янги дронлар, шунингдек, автоном жанговар комплексларни кўрамиз.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"