Литий-ионли батарея ихтирочиси янги қувватлаш технологиясини кашф қилди

Литий-ионли батарея ихтирочиси янги қувватлаш технологиясини кашф қилди

Техас университетининг Кокрелл муҳандислик мактабининг 94 ёшли профессори, Литий-ионли батарея ихтирочиларидан бири Жон Гуденаф бошчилигидаги муҳандислар жамоаси жаҳондаги илк яхлит аккумулятор тўқималарини яратдилар. Тадқиқот натижалари Energy & Environmental Science илмий нашрида чоп этилди.

Мазкур технология орқали мобиль қурилмалар учун хавфсиз, тез қувват оладиган ва узоққа етадиган аккумулятор яратиш мумкин. Қолаверса, яхлит аккумулятор тўқималари ёрдамида арзон ҳамда қувват олиш жараёнида ёки фойдаланиш вақтида қизиб кетмайдиган батареялар ишлаб чиқариш мумкин. Бу турдаги «қувват тош»лардан батареялардан ҳаракатланадиган автомобилларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, янги аккумулятор технологияси бугунги литий-ионли батареялардан 3 баробар сиғимдор. Илғор технология аккумулятор тўқималарининг қувват сиғими кенг бўлгани боис, электр қувватида юрадиган автомобилларнинг ҳам тўла қувватда ҳаракатланиш масофаси ортади.

Бугунги кунги литий-ионли батареяларда литий ионларини анод (батареянинг хавфли жиҳати) ва катод (ижобий жиҳати) орасида алмашишда суюқ электролитлардан фойдаланилади. Агар батарея тўқималари тезкор қувватлантириладиган бўлса, бу электролит суюқлигидаги кристалларининг зарарланиши натижасида қисқа туташувни келтириб чиқади. Натижада, бугунги кунда энг кўп тарқалаётган мобиль қурилмалар аккумуляторларининг портлаши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар келиб чиқади. Тадқиқотчи олимлар айнан шу электролит суюқлиги ўрнига аноднинг ишқор металлини ҳосил қилувчи шиша электролитларидан фойдаланишни таклиф қилишмоқда.

Шу билан бирга, шиша электролитлари қувватни юқори ўтказувчанлик имкониятига, яъни Цельсий бўйича 20 даражада ўтказиш салоҳиятига. Натижада, автомобиллар минус даражали шароитда ҳам яхши ишлай олишади. Тақдим этилган шиша электролитидан тайёрланган аккумулятор -60 даражада ҳам самарали фаолият кўрсатади.

Яна бир муҳим жиҳати ушбу аккумуляторларни тайёрлашда денгиздан олинадиган натрий тузи каби экологик тоза хомашёдан ҳам фойдаланиш мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.