Москва метросида робот иш бошлади

Москва метросида робот иш бошлади

Москва метрополитенида “Метроша” номли антиқа робот иш бошлади. У йўловчиларга кўмаклашиши ва уларнинг кўнглини очиши кутилмоқда.

Рус роботининг кўзлари кўк ёнади, кўкрагида сенсор экрани бор. “Метроша”, масалан, йўловчиларни қутлаши мумкин.

Декабр ойида “Лужники” станциясига синов тариқасида қўйилган робот йўловчиларни келаётган янги йил билан табриклади, улар билан мулоқотга киришди ва муваффақият тилади. Бундан ташқари “Метроша” бир қанча кўргазмаларда қатнашиб, ўзини кўрсатди. Энди у метрода доимий иш олиб боради.

Робот ҳазилкашгина, танишларининг исм-шарифини ва юз кўринишини эслаб қолади. Танишларга кўзини қисади, суратга тушириш ва ҳаттоки, босиб чиқаришни уддалайди. Робот метрополитеннинг марказий офисида ҳам жуда машҳур, дейди метрочилар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"