Женевада учар капсулали автомобиль намойиш этилиши мумкин

Женевада учар капсулали автомобиль намойиш этилиши мумкин

ОАВ Italdesign ва Airbus компанияларининг қўшма лойиҳаси ҳақида хабар топди. Лойиҳа автомобилнинг бир қисми учувчи аппаратга айланиши ҳақидадир.

Automotive news нашрига келажак авторусуми ҳақида бир қанча манбалардан хабар етиб келди. Нашрнинг ёзишича, янги транспорт икки қисмга бўлинади, уларнинг бири дрон капсуласидан иборатдир.

Italdesign келгуси сешанба куни Женева автосалонида янги автомобилнинг концептини намойиш этиши мумкин.

Бу машина шаҳар кўчаларида мустақил тарзда ҳаракатланиши тахмин этиляпти. Йўловчилар кузовнинг юқори қисмида ўтиради, агар машина йўлда тиқинга учраса, капсула пастки қисмидан ажралади ва дрон ёрдамида учиб кетади.

Аммо Italdesign ва Airbus бу янгиликни изоҳлашга шошилмади.

Ажраладиган кузов ва шасси ғояси 1982 йилда Alfa Romeo Capsula концептида қўллаб кўрилган. Бу тўла трансформацияланувчи биринчи кузовдир. Автокомпания енгил автомобилдан тижорий фургонгача шаклини ўзгартирадиган бир қанча кузовларни таклиф қилган.

Аввалроқ Airbus ўзининг учадиган автомобилини ясаши ҳақида хабар берганди. Бу мақсадда Urban Air Mobility бўлинмаси тузилиб, иш бошлаган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"