“Мерседес” E-class кабриолетини кўрсатди

“Мерседес” E-class кабриолетини кўрсатди

Женева автосалонида Mercedes E-Class кабриолети янги авлодининг премьераси ўтказилиши кутиляпти. Ниҳоят, “мерседес”чилар янги машинанинг қиёфасини кўрсатди ва баъзи техник кўрсаткичларини очиқлади. Кабриолетдан сўнг E-Class бўғими янгиланмайди. Аввалроқ седан, универсал, ўтувчанлиги оширилган All-Terrain русуми ва купе намойиш этилган.

Кабриолет одатдаги MRA архитектурасига қурилган. Дастлабки авлодига қараганда 123 ммга узунроқ ва 74 ммга кенгроқдир. Ғилдираклар базаси 113 ммга ошган.

“Мерседес” анъанасига содиқ қолиб, машинага юмшоқ тахланувчи том қоплаган. Том электр ёрдамида 20 сонияда 50 км/соат тезлик билан кўтариб-туширилади.

Мотори ҳақида маълумот кам. Mercedes турли хил бензинли ва дизелли двигателларни ваъда қилмоқда, улар 9 поғонали автоматик қути билан ишлайди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"