Хитойда Yudo π1 ёшларбоп кроссовери чиқарилади

Хитойда Yudo π1 ёшларбоп кроссовери чиқарилади

Хитойнинг янги автомобилсозлик компанияси Yudo бу ойда Шанхай автосалонида электрли кроссоверларини намойиш қилади.

ХХР ҳукумати автомобиль ишлаб чиқаришга лицензия бериш талабларини қатъийлаштирганига кўп бўлмади. Аммо Yudo компаниясига бу халақит бермади (Yudo хитой тилида “Юндо” ўқилади). Чунки компания хусусий эмас, давлатники ҳисобланади.

“Юдо” дарҳол седан, купе, универсал ва спорткар ишлаб чиқармасдан бор имкониятини кроссовер тайёрлашга сарфлашини эълон қилди. Вақт ўтиши билан русумлари сафи кенгаяди, аммо асосий урғу йўлтанламаслигича қолади.

“Юдо”нинг иккита кроссовери Шанхай кўргазмасига тайёр бўлди.

Yudoнинг кичик русуми Yudo π1 деб аталади (ёзилишида юнонча “пи” ҳарфи бор). У икки турдаги аккумулятор билан таклиф этилмоқда: 24 кВт∙соатлиси ёрдамида 200 км, 40 кВт∙соатлиси ёрдамида 330 км йўл босади. Каттароқ кроссовер Yudo π3 номини олган бўлиб, тўла заряди билан 300 км йўл босишга қодир.

Иккала кроссовер ҳам якка узатмали бўлиб, энг аввало ёш харидорлар учун мўлжалланган. Нархи қиммат бўлмайди.

Ҳозир Фужиян провинциясида йилига 80 минг автомобиль ишлаб чиқариш қудратига эга бўлган завод қад кўтармоқда. Июнь ойида биринчи кроссовер конвейердан чиқади. Бир вақтнинг ўзида хитойликлар провинцияда дилерлик марказларини очмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"