Чеченистонда “айиқ ва бўри” номли вездеход ишлаб чиқарила бошлади

Чеченистонда “айиқ ва бўри” номли вездеход ишлаб чиқарила бошлади

Чеченистоннинг Аргун шаҳрида серияли равишда вездеход ишлаб чиқариш бошланди. Чеченларнинг уч ўринли вездеходи “Чаборз” номини олди, бу чечен тилида “айиқ ва бўри” маъносини билдиради, деб ёзмоқда ТАСС.

“Ча” айиқнинг куч-қудратини, “борз” эса бўрининг дадиллиги ва чидамлилигини ифодалайди. Янги багги энг мураккаб тактик вазифаларни бажаришга қодир”, деди янги вездеходни ҳайдаб кўрган президент Рамазон Қодиров. У баггини миниб завод ҳудудини айланиб чиқди.

Россиялик мутахассислар лойиҳалаган вездеход уч йўловчи ва 250 кггача бўлган юкни чўл ёки тоғ шароитида олиб юриши мумкин.

Чеченистон раҳбари ёрдамчиси Данил Мартиновнинг айтишича, хориждаги баггиларда чечен машинаси анчагина арзон, сифати эса яхши. Ҳарбийча вездеход 1,5 млн рубл туради, фуқаролар учун мўлжалланган версияси эса янада арзонроқ. Заводда кунига 30тадан машина ишлаб чиқариш бошланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"