2035 йилга бориб йилига 20 млн ҳайдовчисиз автомобиль сотилади

2035 йилга бориб йилига 20 млн ҳайдовчисиз автомобиль сотилади

Соҳадаги технологияларнинг шиддатли ривожланиши манзарасида ҳайдовчисиз автомобиллар савдо ҳажми 2035 йилга бориб йилига 20 млн донага етади, деб ёзилмоқда Корея иқтисодиёт, саноат ва савдо институтининг (Korea Institute for Industrial Economics and Trade, KIIET) маърузасида. Маъруза матнини “Ренхап” агентлиги тарқатди.

“Ақлли автомобиллар бозори сезиларли даражада кенгаймоқда. Тахминан 2020 йилда ҳайдовчисиз автомобиллар ёппасига йўлга чиқа бошлайди”, деб ҳисоблайди институт экспертлари.

Йирик автомобилсоз ва IT-компаниялар, жумладан, Google, BMW ва Mercedes-Benz эътиборини ҳайдовчисиз автомобиль тайёрлашга қаратмоқда. Жанубий Корея ҳукумати маҳаллий компанияларни мазкур технологик пойгага қўшилишга ундовчи дастурни ишга туширди, деб илова қилади агентлик. KIIET маърузасига кўра, маҳаллий компаниялар халқаро бозорга чиқиши учун Корея Республикаси ҳайдовчисиз автомобиллар соҳасида кенг қамровли сиёсат ишлаб чиқиши лозим.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"