Калифорнияда Lexus LS 600HL седани тақдим этилди

Калифорнияда Lexus LS 600HL седани тақдим этилди

Японларнинг Toyota компанияси Калифорниядаги тадбирда Lexus LS 600hl базасида яратилган ҳайдовчисиз автомобиль концептини кўрсатди.

Серҳашам седан автоном бошқарув функциясига эга бўлиб, тизимни Toyota Research Institute (TRI) институти мутахассислари ишлаб чиққан. Бу TRI томонидан ишланган биринчи ҳайдовчисиз автомобиль бўлади.

Ҳайдовчисиз седаннинг “кўз”и бор. Бундан ташқари замонавий компютер тизимлари, махсус датчиклар, радарлар ва LIDAR ўрнатилган.

Ҳайдовчисиз бошқарув тизими икки хил режимда ишлайди: Chauffeur и Guardian. Биринчи режимда машина ҳайдовчи аралашувисиз мустақил ҳаракатланади. Иккинчи режимда эса электроника машинани вақтинча бошқаради ва бўлажак хатардан огоҳлантиради.

Саналган функциялар серияли русумларда қачон пайдо бўлишига аниқлик киритилгани йўқ. Аммо йилнинг охиригача Lexus ва Toyotaнинг барча машиналарига автоҳалокат тормозланиши тизими ўрнатилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"