Ford ишлаб чиқаришда 3D-принтердан фойдаланмоқда (видео)

Ford ишлаб чиқаришда 3D-принтердан фойдаланмоқда (видео)

Америка автомобилсозлик компанияси ялпи автомобиль ишлаб чиқаришда 3D-принтердан муваффақиятли фойдаланмоқда.

Ford Motor Company хабар қилишича, автомобилнинг ҳар қандай деталини исталган шакл ва ўлчамда ишлаб чиқариш учун 3D-босмадан фойдаланиш мумкин. Компания бутловчи қисмларни 3D-принтердан серияли равишда чиқариш имкониятларини изламоқда.

“Форд” 3D-технология деталлар тайёрлашда тежамкорроқ ва самаралироқ усул эканлигини таъкидлайди. Бу йўл билан ясалган деталларнинг вазни сезиларли даражада енгиллашади.

Масалан, киритиш коллекторини одатий усулда ясаш учун инженер деталнинг виртуал ҳажмини тузади ва ясаш жиҳозлари тайёрланишини бир неча ой кутади. 3D-технология ёрдамида эса икки кундаёқ коллектор ишлаб чиқарса бўлади.

Компаниянинг чамалашига қараганда, 2020 йилга бориб, дунёда 3D-босма технологияси бозорининг баҳоси 9,6 млрд долларга етади. Технология авиакосмик саноатдан тортиб таълим ва тиббиётгача кўплаб соҳаларда қўлланмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"