Ўзбекистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бир соат ичида бериш ваъда қилинди

Ўзбекистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бир соат ичида бериш ваъда қилинди

Ўзбекистонда 2017 йил октябридан жорий этиладиган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амалга киритиш бўйича берилган таклифда эски гувоҳномани янгисига алмаштириш хизмати нархи энг кам ойлик иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг 55 фоизи (9 март ҳолатига кўра — 82 376,25 сўм) миқдорида белгиланган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан маълум қилинди, дейилади Daryo.uz сайтида.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартибига кўра, ҳайдовчи гувоҳномани алмаштириш санасигача бўлган 12 ой давомида ҳайдовчилик стажига эга бўлса, гувоҳнома имтиҳонсиз алмаштирилади. Акс ҳолда ҳайдовчи гувоҳномани алмаштириш учун имтиҳон топширади.

Ҳайдовчилик стажи 12 ой давомида ҳайдовчининг номида автотранспорт воситаси борлиги ёки унга автотранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома берилганлигига қараб белгиланади.

Гувоҳномани алмаштириш жараёни бир соат ичида амалга оширилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.