Янги ҳайдовчилик гувоҳномасида қоидабузарликлар ёзиладиган талон бўлмайди

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасида қоидабузарликлар ёзиладиган талон бўлмайди

Ўзбекистонда 2017 йил 1 октябрдан амалга киритиладиган ҳайдовчилик гувоҳномасида ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарликлар қайд этиладиган талон бўлмайди, аксинча, барча қоидабузарликлар электрон маълумотлар базасида сақланади, деб ёзмоқда Daryo.uz.

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси пластик карточка кўринишида бўлиб, ҳайдовчи томонидан қоидабузарлик содир этилган тақдирда йўл назоратчиси томонидан ушбу қоидабузарлик электрон усулда қайд этилади.

Бунда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига қоидабузарликларни қайд этиш учун махсус электрон қурилмани амалга киритиш кўзда тутилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.