Тожикистон янги хорижий автомобиллар учун божхона ставкаларини пасайтирди

Тожикистон янги хорижий автомобиллар учун божхона ставкаларини пасайтирди

Тожикистон ҳукумати «2017 йилга давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар лойиҳасини тайёрлади. Мазкур тузатишлар хориждан республикага олиб кирилувчи янги автомобилларга солинадиган божхона божларига доирдир. Ҳукумат таклифи мамлакат парламентига кўриб чиқиш учун юборилган.

Республика Олий мажлисининг Вакиллар мажлисининг «АП» агентлигига маълум қилишича, таклифга кўра, жорий йил бошидан мамлакатга олиб кирилаётган янги автомобиллар учун божхона тўловлари 50 фоизга пасайтирилади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Камида бир йил аввал конвейердан чиққан ва кўпи билан 10 минг км юрган транспорт воситалари янги автомобиллар сифатида баҳоланади.

Божхона божларини 50 фоизга камайтириш хусусида республика президенти Имомали Раҳмон 2016 йил 22 декабрда парламентда қилган маърузасида сўз юритган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.