Рангли шиналарга келиб қолинг

Рангли шиналарга келиб қолинг

Италиянинг автомобиль шиналари ишлаб чиқариши билан танилган Pirelli ширкати Женевада Pagani, Lamborghini ва McLaren автомобилларида рангли шиналарини намойиш қилди. Орзу-ҳавасли ҳайдовчи машинасига рангли шина буюртма берадиган кунга ҳам оз қолди. Бу янгилик, айниқса, аёлларни хурсанд қилиши кутилмоқда, чунки улар ҳар тарафлама ўзига хос бўлишга интилади.

Pirelli P Zero ва Winter Sottozero шиналарининг рангли версияларининг бўёғи ташқи таъсирга жуда чидамлидир. Бу, аввало, технологиядан, сўнгра Формула-1 мусобақасидан орттирилган тажрибадандир.

Pirelli инженерлари шинанинг фойдаланиш хусусиятларини сақлаб қолиш билан бирга расмининг инновацион тизимини такомиллаштиришди. Шунингдек рангни ҳимояловчи янги материал ишлаб чиқилди. Покришка ранги вақт ўтган сари хиралашмасдан тиниқлигича қолаверади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"