Милиция жарима қилинган ҳайдовчилар учун махсус дастурни ишга туширмоқда

Милиция жарима қилинган ҳайдовчилар учун махсус дастурни ишга туширмоқда

15 мартдан бошлаб пойтахтда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд қилиш видеотизими ишга туширилди. Шу туфайли Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жаримага тортилаётган ҳайдовчиларни хабардор қилувчи махсус дастурни ишга туширишни режалаштирмоқда, деб ёзади Sof.uz.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, айни вақтда мутахассислар ушбу ташаббусни амалга ошириш механизмларини ўрганишмоқда ва улар ҳайдовчиларни жарималар ҳақида огоҳлантириш учун энг қулай ва мақбул усулни танлашни режалаштирган.

«Айтиш жоизки, ҳайдовчи сайтга ўз техпаспортидаги талаб этилган маълумотлар, ҳайдовчилик гувоҳномаси рақами, автомобил давлат рақами, паспорт маълумотлари, шунингдек мобил телефони рақамини киритади. Шундан сўнг унга реал вақтда у йўл қўяётган қоидабузарликлар ҳақида SMS-хабарлар кела бошлайди. Бу ҳозирча кўриб чиқилаётган вариантлардан бири. Балки махсус мобил илова яратилиши ҳам мумкин», — деб таъкидлаган суҳбатдош.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.