Камера ўрнатилган чорраҳага яшил чироқда кириб, ундан чиқишга улгурмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими?

Камера ўрнатилган чорраҳага яшил чироқда кириб, ундан чиқишга улгурмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими?

Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасида ўрнатилган камералар 2017 йил 15 мартдан бошлаб қоидабузарликларни қайд эта бошлади. Кузатув камераларининг ишга тушиши билан ҳайдовчилар бир қатор мунозарали масалаларга дуч кела бошлади. Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда чорраҳалардаги камералар билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритилди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Агар автотранспорт воситаси яшил чироқ ёниб турган вақтда тўхташ чизиғини кесиб ўтиб, чорраҳадан чиқиб кетишга ёки чапга қайрилишга улгурмаса, яъни светофорнинг тақиқловчи чироғи ёниб қолса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди. Бунда автотранспорт воситаси пиёдалар ўтиш жойини бўшатиб, йўловчилар ўтиши учун халақит бермаслиги керак.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.