Тошкентдаги Истиқбол ва Нукус кўчалари чорраҳаcи очилади (+фото)

Тошкентдаги Истиқбол ва Нукус кўчалари чорраҳаcи очилади (+фото)

Тошкентдаги Истиқбол ва Нукус кўчалари чорраҳаcи очилишга тайёр ҳолга келтирилмоқда.

Истиқбол кўчаси тугайдиган яшил ҳудудда шаҳар ободонлаштириш хизмати фаолият олиб бормоқда, деб ёзади Gazeta.uz. Кўчанинг берк участкасини ўтиш қисмидан ажратиб турувчи панжара секциялари олиб ташланди, ишчилар суғориш тизимини майсазордан олиб, дарахтлар шохларини тартибга келтирмоқда. Бир неча йиллар муқаддам йўлнинг ёпилган қисми бўйлаб экилган арчалар кўкаламзорлаштириш хизмати томонидан қазилиб, олиб кетилмоқда.

Муқаддам бу ерда Нукус кўчасини Фарғона йўли кўчаси билан боғлаб турган кўприк бўлган. Ҳозирда бу ерга кўп қаватли уй қурилган. Кўприкнинг қайта тикланиши истисно этилаётгани йўқ. Таҳририятда мавжуд маълумотларга кўра, лойиҳа муҳокама қилинмоқда.

Фото

Картада

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.