Тошкент чорраҳаларидаги камералар қоидабузарликларни қайд этишни тўхтатдими?

Тошкент чорраҳаларидаги камералар қоидабузарликларни қайд этишни тўхтатдими?

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахт чорраҳаларида қоидабузарликларни фото ва видео орқали аниқлаш жараёни тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Sof.uz‘нинг ёзишича, камералар қоидабузарликларни қайд этишни тўхтатгани ҳақида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган хабарлар ёлғон.

115 та чорраҳага ўрнатилган камералар, аввалгидек, одатдаги тартибда ишлаб турибди ва қоидабузарликларни қайд этмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчиларни миш-мишларга ишонмасликка ва Йўл ҳаракакати қоидаларига риоя этишга чақирди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.