Nvidia ва Paccar биргаликда ҳайдовчисиз юк машинаси тайёрламоқчи

Nvidia ва Paccar биргаликда ҳайдовчисиз юк машинаси тайёрламоқчи

NVIDIA фирмаси Bosch билан ҳамкорлик шартномасини имзолагани маълум бўлди. Иккала компания сунъий идрокка асосланиб автоматик бошқарилувчи технологияни жорий этиш билан шуғулланади. NVIDIA кўп ўтмай Американинг юк автомобиллар ишлаб чиқарувчи Paccar компанияси билан ҳамкорлик риштасини боғлаганини билдирди. Улар ҳайдовчисиз юк машинаси ишлаб чиқармоқчи.

NVIDIA мутахассислари ишлаб чиққан Drive PX 2 платформасидан Tesla электромобиллари фойдаланмоқда. Энди навбат юк автомобилларигга келди.

Ҳозирги кунда Paccar уч хил русум ишлаб чиқаради: Kenworth, Peterbilt ва DAF. Биринчи бўлиб қай бирига автоном тизим ўрнатилиши эълон қилинмади, аммо компаниянинг блогида NVIDIA технологияси ўрнатилган юк автомобилининг илк прототипи тайёрлиги ва тез орада синов ўтказилиши ёзилди.

Автоном бошқарув технологияси жадаллик билан кенгайиб бормоқда ва кўп сонли компанияларнинг эътиборини тортмоқда. Қизиқиш билдирганлар орасида Waymo, Qualcomm, Intel каби компаниялар бор.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"