Шавкат Мирзиёев қандай автомобил ҳайдайди?

Шавкат Мирзиёев қандай автомобил ҳайдайди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев республикада ишлаб чиқариладиган Chevrolet Malibu автомашинасини бошқаришни хуш кўриши тасдиқланди, деб ёзади Kun.uz. Давлат раҳбари 25 март куни Тошкент шаҳридаги қурилиши тугалланган ва режалаштирилаётган иншоотларни бориб кўрди.

У Юнусобод туманида қисқа фурсатда қурилиб, фойдаланишга топширилган кўприкка Chevrolet Malibu автомобилининг янги намунасида ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаевнинг Самарқандга ташрифи чоғида GM Uzbekistan компанияси маҳсулотларини таништирар экан, дам олиш кунлари Chevrolet Malibu автомобилини ҳайдашини айтган эди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.