Жаҳоннинг энг хавфсиз уч автомобили аниқланди

Жаҳоннинг энг хавфсиз уч автомобили аниқланди

EuroNcap экспертларининг фикрича, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта оилавий автомобиллар орасида Toyota Prius янги авлодига етадигани йўқ. “Приус” тўқнашув тестларида ажойиб натижа кўрсатган. Катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояланганлик даражаси 92 фоиз, болаларники эса 82 фоиз. Пиёдаларнинг хавфсизлиги 77 фоизга таъминланган. Хавфсизлик тизимининг умумий баҳоси 85 фоизни ташкил этди, деб ёзмоқда “Автоновости дня” сайти.

Кичик оилавий автомобиллар орасида корейсларнинг Hyundai Ioniq русуми энг хавфсиз саналади.

Кичик кроссоверлар орасида хавфсизлиги бўйича Volkswagen Tiguan алоҳида ажралиб туради. Катта ёшли йўловчиларнинг хавфсизлиги немис автосида 96 фоизга таъминланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"