Йўлдаги чуқур туфайли шикастланган Ferrari эгасига 12 минг доллар тўланди

Йўлдаги чуқур туфайли шикастланган Ferrari эгасига 12 минг доллар тўланди

Буюк Британия фуқароси Скотт Николас автомобили йўлдаги чуқур сабабли шикаст кўргани учун маҳаллий ҳукумат билан судлашиб 10 минг фунт-стерлинг ундириб олди.

The Mirror хабар беришига қараганда, унинг машинаси Аффорд аҳоли яшаш пунктига яқин жойда чуқурга тушиб кетган. Натижада суперкарнинг ғилдираги ва осмаси қаттиқ зарб еган, интерьер элементлари ва хавфсизлик ёстиқчаси шикастланган. Николас таъмирлаш учун 11 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаганини даъво қилди. Машина асл ҳолига қайтиши учун уч ой вақт ўтган.

Товон пули Николасга икки ҳафта давомида тўланадиган бўлди. Николас бу маблағни бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга хайр-эҳсон қилмоқчи. “Гап пулда эмас, принципда”, дейди британиялик. Товон пули бундай ҳолатларга нисбатан олганда рекорд даражада тўланди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"