Словакияда норозилик намойишларини бостирувчи машина тайёрланди

Словакияда норозилик намойишларини бостирувчи машина тайёрланди

Словак компанияси полиция фуқароларнинг норозилик намойишлари ва митингларини бостиришда фойдаланадиган машина ясади. Унинг самарадорлиги эътироф этилмоқда. 7,5 метрли қалқон-тўсиқ ортида 36 полициячи бехавотир жойлаша олади, деб ёзмоқда International Business Times.

Транспортга ўрнатилган қалқон-тўсиқ кўча кенглиги бўйича икки томонга сурилиб кенгайиши ё торайиши мумкин. Тўсиқнинг тешикларидан отиш мумкин. Шунингдек, полициячилар чиқиши учун кўтарилади ҳам.

Ушбу транспортда сувотар қурол ва кўздан ёш оқизувчи газ пуркаш мосламалари бўлиб, таъсир кучи ўн метргача етади.

Овозкучайтиргичлар ҳуқуқ-тартибот ходимларининг чақириғини намойишчиларга етказади. Радиоаппаратлар намойишчиларнинг алоқасини бўғиш имконига эга. Бу транспортнинг яна бир хусусияти уни масофадан туриб бошқариш мумкинлигидадир. Бунинг учун унда кенг форматли камералар бор.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"