Россия “Иван” номли юк машинаси ишлаб чиқаради

Россия “Иван” номли юк машинаси ишлаб чиқаради

40 тоннагача юк кўтара оладиган машиналарни Толяттида ишлаб чиқариш режалаштириляпти. Лойиҳа ташаббускори тадбиркор Алексей Сиваков бўлиб, унинг “Иван” АЖ номли компанияси бор.

Ҳозирги кунда оғир юк кўтарувчи автомобилларни “КамАЗ” ишлаб чиқаради. Лойиҳавий машинанинг бутловчи қисмларининг кўпчилиги Россия ҳудудида ясалганлиги туфайли у ўз синфидаги хориж машиналари орасида арзонроқ бўлиши кутиляпти.

“Иван”нинг вице-президенти мамлакат президентининг кўптоннали автомобиль ясашга тадбиркорларни даъват қилганини эслатмоқда. Мамлакатда, ҳозирча, бу ишни КамАЗгина уддалаётибди. Энди “Иван”чилар бизнес-ғоя ва янги машинани яратиш режасини тузади.

“Иван” юк машинасининг 90 фоиз қисми Россияда тайёрланган бутловчи қисмлардан ташкил топади. Лойиҳа тўла қувват билан ишга тушиш санаси айтилгани йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"