103 йиллик болид 3D-принтер сабабли қайта туғилди
1914 йилга мансуб Delage Type-S пойга болиди замонавий уч ўлчамли технология шарофати билан қайта туғилди, деб ёзмоқда Motor.ru.
Болиднинг эгаси австриялик Стюарт Мердок бўлиб Type-S двигателини қайта тиклаш учун 3D амалиётга қўл урди. Двигатель “сканерланди”, рақамли ҳолга келтирилди ва уч ўлчамли модели тайёрланди. Сўнг цилиндрлар блоки қуйилди.
Урушгача Delage Type-S автомобилидан учта ясалган бўлса-да, фақат биттаси замонамизгача етиб келган. Спорткар ҳаракатланишдан тўхтамаганлиги кишини ҳайрон қолдиради. Мердок уни миниб турли тадбирларга боради.