Испанияда “Ферраристон” очилди

Испанияда “Ферраристон” очилди

Испаниядаги “Порт Авентура” кўнгилочар мажмуасида Ferrari Land (“Феррари мамлакати”) истироҳатгоҳи очилди. Бу ҳақда Лента.ру ёзмоқда.

Кўнгилочар боғнинг бош директори ташрифчиларнинг ярмидан кўпи франциялик, россиялик ва британиялик сайёҳлар эканлигини гапирди. Испания шу йўл билан Италия, Германия, Белгия ва шимолий Европа мамлакатлари сайёҳларини жалб этмоқчи. Жорий йилда “Феррари боғи”га беш миллион меҳмон келиши кутилмоқда.

“Ферраристон” қурилишига юз миллион евро сарфланган ҳамда 50дан ортиқ миллий ва хорижлик компаниялар жалб этилган. Очилиш маросимида “Феррари”нинг вице-президенти ва компания асосчиси Энзо Феррарининг ўғли Пьеро Феррари иштирок этди.

“Порт Авентура” Испаниядаги истироҳатгоҳ ва курортдир. Барселона шаҳрига яқин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Ferrari Land

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"