Эроннинг охирги шоҳига тегишли Lamborghini Miura ҳақида фильм олинди (видео)

Эроннинг охирги шоҳига тегишли Lamborghini Miura ҳақида фильм олинди (видео)

 

Kidston компанияси Эроннинг сўнгги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг Lamborghini Miura автомобили тўғрисида қисқа метражли фильм ишлади. Етти дақиқали фильм Vimeo каналига жойланган.

1979 йилдаги Ислом инқилоби натижасида ағдарилган Эрон шоҳининг автомобили ҳақида Энзо Моруциининг ўзи ҳикоя қилди. У 38 йил мобайнида италян компаниясида олиймақом мижозларга автомобиль етказиб бериш билан шуғулланган.

Lamborghini Miura купеси 1966 йилдан 1973 йилгача ҳаммаси бўлиб 764 дона ишлаб чиқарилган. Икки эшикли машинанинг дастлабки модификациясига 3,9 литрли V12 двигатель ўрнатилган бўлиб, қуввати 350 от кучига етган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"