Чилонзор йўллари тўлиқ таъмирланади

Чилонзор йўллари тўлиқ таъмирланади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни Тошкентнинг Чилонзор тумани бўйлаб сафари жараёнида туманнинг ички йўлларини таъмирлаш бўйича лойиҳа билан танишди. Лойиҳага кўра 2017−2018 йилларда тумандаги барча ички йўллар тўлиқ таъмирланади, деб хабар қилади Sof.uz.

Давлат раҳбари лойиҳа билан танишар экан, йўлларнинг сифати ва замонавийлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Катта бино ва иншоотлар, бозор ҳудудларига яқин масофаларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари етишмаслиги муайян ноқулайликлар туғдираётганлигини кўрсатмоқда. Президентга катта бино ва иншоотлар олдида махсус автотураржойлар лойиҳаси ҳақида ахборот берилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.