АҚШда дунёдаги энг узун автомобиль ювиш шохобчаси қурилади

АҚШда дунёдаги энг узун автомобиль ювиш шохобчаси қурилади

Американинг Техас штатида автомобилларни ювувчи улкан шохобча қурилади. Лойиҳа ташаббускорлари Гиннеснинг рекордлар китобида номи қайд этилишини режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда KHOU маҳаллий телеканали.

Авто ювиш биноси остидаги қаватининг узунлиги 70 метрга етади. Автомобиллар тоннелда махсус конвейер лентасида ҳаракатланади. Фавқулодда ҳодиса юз берганда захира электр манбаси ишга тушади.

Бир вақтнинг ўзида нечта автомобилга хизмат кўрсата олиши барчани қизиқтирган савол, аммо бунга, ҳозирча, ойдинлик киритилгани йўқ. Бироқ бир машинанинг узунлиги 4,5 метр бўлса, бинога 15та машина сиғишини ҳисоблаш қийин эмас.

Лойиҳа муаллифи Гиннеснинг рекордлар китоби билан алоқа боғлади. Иншоот “дунёдаги энг узун авто ювиш шохобчаси” номига даъвогар. Қолаверса, дунёда бунга ўхшаш лойиҳа йўқ, деб ҳисоблайди лойиҳа муаллифлари.

Аммо дунёда улкан авто ювиш шохобчалари йўқ эмас. Уларнинг бири Германиянинг Штутгарт шаҳрида жойлашган бўлиб, бир соатда 400 автомобилни юва олади. Ушбу икки қаватли “кирхона”да бир йилда 500 мингдан ортиқ машина чўмилади. Автомобиль ювиш ҳақи 6 евродан бошланади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"