Шавкат Мирзиёев Самарқанд кўчаларини трамвайда айланди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд кўчаларини трамвайда айланди

15 апрель куни Самарқанд шаҳрида трамвайлар ҳаракатига расман старт берилди. Sof.uz‘нинг ёзишича, трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзи иштирок этган.

Давлатимиз раҳбари ‘Тарих музейи’ бекатидан ‘Темирйўл вокзали’ бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди.

Ижтимоий тармоқларда эса Самарқанд шаҳрида йўлга чиққан биринчи трамвайнинг ортидан мамлакат раҳбарияти кортежи ҳаракатланаётгани акс этган видеолавҳалар эълон қилинди.

Самарқанд шаҳрида тўртта йўналиш бўйича 20 трамвай қатнови амалга оширилиши белгиланган. Мазкур йўналишдан ташқари келгусида Темир йўл вокзали – Сиёб деҳқон бозори, Темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимё заводигача, Темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача трамвай линиялари очилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.