Синов мобайнида Tesla Model S заряди 540 кмни босиб ўтишга етди

Синов мобайнида Tesla Model S заряди 540 кмни босиб ўтишга етди

АҚШнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (EPA) Tesla Model S снови натижасини нашр этди. Мутахассислар электрокарнинг йўл захираси 539 кмга тенг эканлигини ўлчади. Бу ҳақда InsideEVs ёзмоқда.

Шундай қилиб хэтчбек ўз сафдошлари орасида энг узоқ юрадигани бўлиб чиқди. Шаҳар режимида электромобиль заряди 533 кмга етса, шосседа 542 кмдан ошади. Аралаш режимда 539,13 км йўл босди.

Model S 100D версияси 2017 йилдан сотила бошлаган. Компания унинг йўл захираси 540 кмлигини эълон қилганди. 100 кВт•соатли батареялар ёрдамида хэтчбек 4,2 сонияда 96 км/соат тезликка чиқишга қодир. Версиянинг тўла узатмали модификациясида эса бу кўрсаткич 2,5 сония. Аммо йўл захираси 507 км.

Model S 100D АҚШда 85 минг доллар туради. Тўла узатмали вариантини 127 минг долларга харид қилиш мумкин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"