Тошкентда гаражларни бузиш ишлари бошлаб юборилди (фото)

Тошкентда гаражларни бузиш ишлари бошлаб юборилди (фото)

Хабаринггиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахтдаги туман мавзе, даҳалар ҳудудида очиқ турдаги ҳамда темир бетон гаражларни бузилиши ҳисобига уларнинг ўрнида замонавий кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун интернетга жойлаштирилган. Sof.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Лойиҳа ҳужжатларига асосан, режалаштирилаётган 2 қаватли автотураргоҳда 80 та сиғимли, 3 қаватли автотураргоҳда 144 та сиғимли ҳамда 6 қаватли автотураргоҳларда 480 ва 532 та сиғимли енгил автомототранспорт воситалари жойлаштирилиши белгиланган. Автотураргоҳларнинг пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашади. Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 29 апрелгача давом этиши белгиланган эди.

Бироқ айни кунларда Тошкентнинг С.Азимов кўчасидаги гаражларни бузиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғида фотохабарлар қолдирилиб, фойдаланувчилар томонидан ушбу ҳолатнинг ноқонуний экани турли норозилик ва кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.