Буюк Британияда BMWчилар 20 йил мобайнида биринчи марта иш ташлади

Буюк Британияда BMWчилар 20 йил мобайнида биринчи марта иш ташлади

Буюк Британияда BMW концерни хизматчилари иш ташлаш эълон қилди. “Интерфакс” хабарига қараганда, компаниянинг бирданига учта корхонасида машина ишлаб чиқариш тўхтади.

Ишчиларнинг норозилигига пенсия тўловининг қисқартирилиши сабаб бўлди. Unite касаба уюшмаси 24 соатли иш ташлаш тадбирларини кўп марта ўтказишни режалаштиряпти. Келгуси иш ташлаш тадбири 23 апрел куни ўтказилади.

Касаба уюшмасининг хабарида “BMW каттаконлари бошларини қумдан чиқаришлари ва нафақани қисқартириш режалари сўзсиз қабул қилинмаслигини англашлари кераклиги” айтилган. Май ойида норозиларга Rolls-Royce корхонаси ходимлари ҳам қўшилиши эҳтимоли бор.

BMW раҳбарияти касаба уюшмаси вакилларини музокара курсисига чорлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"