Шавкат Мирзиёев: Олмазор туманидаги 42 фоиз йўллар талабга жавоб бермайди

Шавкат Мирзиёев: Олмазор туманидаги 42 фоиз йўллар талабга жавоб бермайди

Шавкат Мирзиёевнинг 21 апрель куни Олмазор туманига ташрифи давомида туман фаоллари билан йиғилиш ҳам бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев тумандаги 42 фоиз йўлларнинг талабга жавоб бермаслигини таъкидлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор тумани фаоллари билан ўтказилган йиғилишда маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

Давлат раҳбари тумандаги Лангар ва Бешқўрғон каби қатор кўчалар таъмирга муҳтожлиги, айрим кўчаларда эса ҳаттоки, ёритиш ускуналари ишламаслиги, кўп қаватли уйлар ер тўла ва том қисми ачинарли ҳолатда эканини танқид қилди.

“Келес йўли, Уста Ширин, Аҳмад Дониш маҳалла йўллари, Шифокор кўчалари мутлақо яроқсиз ҳолатда. Пойтахтдаги мавжуд ички йўлларнинг ички ҳолати бўйича энг қониқарсиз ҳолатлардан бири бу Олмазор тумани”, – дея атади президент Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, 508 та кўп қаватли уйнинг ер тўла муҳандислик тармоқлари, 812 та кириш йўллари, 55 минг квадрат метр уй олди йўлаклари, 3 минг квадрат метр ирригация тармоқлари таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Биргина, Олмазор туманидан Президент виртуал қабулхонасига 17 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг асосий қисми уй –жой қурилиши, коммунал, тиббиёт, ички йўллар, пенсия ва нафақалар, банк ва молия, кредит олиш билан боғлиқ муаммолар. Ушбу мурожаатларнинг атиги 8 фоиз ижобий ҳал қилинган. 90 фоизга умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган. 126 тасига эса 4 ойдан буён жавоб берилмай келинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.