Урганчда такси хизмати учун электрон ҳақ тўлаш тизими синовдан ўтказилмоқда

Урганчда такси хизмати учун электрон ҳақ тўлаш тизими синовдан ўтказилмоқда

Урганчда йўналишли такси хизмати учун электрон ҳақ тўлаш тизими синовдан ўтказилмоқда. Дастур ҳайдовчининг мобил телефонига ўрнатилиб, мижознинг картасидан симсиз алоқа воситасида пул ечиб олади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Sunday Тахи компанияси томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур 5 апрелдан буён Мусо Ауто таксопарки автомобилларида синовдан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳақ тўлаш учун симли алоқа талаб этилмайди. Мижоз пластик картасини ҳайдовчининг телефонига яқинлаштиради, у эса, ўз навбатида, тариф асосида тўлов миқдорини аниқлайди ва тегишли тугмани босади. 5–6 секунд ичида маблағ корхона ҳисобига келиб тушади, ҳайдовчининг мобил телефонига эса SMS-хабарнома келиб тушади.

Шунингдек, дастур ҳайдовчи томонидан кўрсатилган хизмат учун тўловларни умумий ҳисоблаб, иш самарадорлигини аниқлаш ва иш ҳақини белгилаш жараёнларини енгиллаштиради.

Айни пайтда компания бундай тўловларни амалга оширишга қаратилган махсус QR-код ўрнатмоқда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.