GM Uzbekistan шартнома бўйича электрон навбат хизматини амалга киритди

GM Uzbekistan шартнома бўйича электрон навбат хизматини амалга киритди

GM Uzbekistan компаниясига қарашли gmuzbekistan.uz сайтида янги электрон хизмат пайдо бўлди.

Энди мижозларда тузилган шартнома бўйича электрон навбатда туриш имкони мавжуд. Бунинг учун қуйидаги саҳифага ўтилади ҳамда шартноманинг тартиб рақами ва паспортнинг серия рақами (юридик шахслар учун СТИР) киритилади. Киритиш ойначасининг остидаги “Натижа” (Результат) тугмаси босилгач, тегишли маълумот ойнада акс этади.

(хабар қўйилганига кўп бўлмасдан юқоридаги ҳавола ишламай қолди. GM Uzbekistan мижозлари кўплигидан саҳифа кўтаролмаган кўринади)

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"