GM Uzbekistan 6 хил рангни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқарди

GM Uzbekistan 6 хил рангни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқарди

GM Uzbekistan 6та рангни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқарди, дейилган компания расмий хабарида. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Бугунги кунда GM Uzbekistan заводи ўз автомобилларини 12 хил рангга бўямоқда. Ушбу ранглар ичида 6 таси: оқ, тўқ кулранг, кумушранг, сарғишранг, кулранг  садаф ва қора ранглар  оммавий бўлиб, ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг 97% ушбу рангларга бўялади.

Қолган 6 та рангга ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг 3% и тўғри келади. GM Uzbekistan талаб жуда кам бўлган, ушбу рангларни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқарилади, лекин харидорлар эҳтиёжини қондириш мақсадида, ушбу рангдаги автомобилларни ишлаб чиқариш имконияти сақлаб қолинади.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan 2016 йилнинг Сентябр ойида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар янги жигарранг садаф, қора, кулранг, қизил ва кўк рангларнинг янги тусларига бўяшни бошлаганини хабар қилган эди.

Қуйидаги графикдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда энг оммавий автомобил ранги бу оқ ранг бўлиб ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг 64,1 фоиз  ушбу рангга бўялади. Иккинчи ўринда тўқ кулранг ранг – 10,4 фоиз , кумушранг учинчи ўринда – 7,9 фоиз , ва ҳоказо.

Автомобиллар энг кам бўяладиган ранг эса – сариқ, жигарранг садаф ранглар бўлиб чиқди. Ушбу рангга бўялган автомбилларга ишлаб чиқарилаётган автомобилларга 0,1 – 0,2  фоиз  тўғри келган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.