Хитойда пиёдалар ўтиш йўлларига турникет қўйилмоқда

Хитойда пиёдалар ўтиш йўлларига турникет қўйилмоқда

Хитойнинг Ухан шаҳри йўлларида турникет қўйиш ишлари кетмоқда. Шаҳар аҳолиси ўн миллиондан зиёдроқ. Аҳоли зич жойлашганлиги сабабли йўллар ўта серқатнов, пиёдаларнинг ўтиш йўллари ҳамиша тиқилинч.

Шаҳар маъмурияти пиёдаларни йўл ҳаракати қоидаларига бўйсундириш устида бош қотириб, ниҳоят трассани кесиб ўтиш йўлакларига турникет ўрнатадиган бўлди. Ақлли турникетлар пиёдалар учун кўк чироқ ёнганда очилади, қизил чироқда ёпилади. Ушбу маълумотни People’s Daily нашри тарқатди.

Турникетлар нафақат қизил чироқда йўлни кесиб ўтувчи тартибсиз пиёдаларни тўхтатиб қолади, балки смартфондан кўзини узмай юрувчи ёшларни ҳам ҳушёрликка чақиради.

Австралияда смартфонга тикилиб юрадиган одамлар учун ерда светофор ўрнатилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"