«Тошшаҳартрансхизмат» видеокамералар қайд этган қоидабузарликлар бўйича 15 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади

«Тошшаҳартрансхизмат» видеокамералар қайд этган қоидабузарликлар бўйича 15 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади

Маълумки, 15 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда ўрнатилган видеокузатув камералари ишга тушган.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти томонидан жамият тизимидаги барча автокорхоналарга видеокамералар ишга тушиши арафасида огоҳлантириш хатлари юборилди, тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган.

Таҳлиллар дастлабки кунларнинг ўзидаёқ «Тошшаҳартрансхизмат» тизимидаги автокорхона ҳайдовчилари томонидан 52та қоидабузарлик содир этилганлигини кўрсатди. Қоидабузарликлар боис жамият таркибидаги автокорхоналар 15 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлашга мажбур бўлди, деб ёзади Sof.uz.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.