Нидерландиялик олимлар югурик гепард-робот ясади

Нидерландиялик олимлар югурик гепард-робот ясади

Барчамизга маълумки, гепард энг тез чопувчи ҳайвондир. Албатта, нидерландиялик роботсозлар гепарднинг бу хусусиятини эсдан чиқармаган.

Роботлашган гепард ясашга анчадан бери олимлар уриниб келади, яқинда яна бир робот намойиш этилди. Янги гепард-робот ҳақиқийсининг ҳаракатларини ўхшатибгина қолмасдан жуда серҳаракат ва шиддатлидир.

Дарвоқе, ҳафсалангизни пир қиламиз, роботнинг узунлиги бор-йўғи 30 см. Конструкциясининг асосий элементи умуртқаси бўлиб, у пружинага ўхшайди, югурганда энергияни ўзида жамлайди ва сарфлайди. Гепардчанинг вазни 2,5 кг, аниқроғи ёввойи гепарддан 20 баробар енгилроқ. Агар роботимиз ҳақиқий гепарддек бўлганда югуришда ундан атиги 15 фоиз кўпроқ энергия сарфлаган бўларди. Бу жуда яхши натижадир.

Югураётган гепард ҳақидаги кўплаб лавҳаларини кўриш ва таҳлил этиш натижасида ушбу конструкция ишлаб чиқилган. Роботнинг дастлабки версияси ҳақиқий ҳайвонга кўпроқ ўхшар, скелети ва бўғимлари тўла кўчирилганди. Аммо олимлар уни кейин ўзгартириб, оддий ва самарали механизмлардан қурди. Робот ҳозир соатига 20 км тезликда чопади, бу унинг ўлчами ва вазнига мосдир. Гепард-роботни олимлар “ўстиради”, яъни кейинги версиялари каттароқ ва илдамроқ бўлади.

Мавзу:

#робот

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"