«Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчилари бир ой давомида 191 марта «қизил»дан ўтди

«Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчилари бир ой давомида 191 марта «қизил»дан ўтди

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси автокорхоналарининг Ўзбекистон пойтахтида жамоат транспортни бошқарувчи ҳайдовчилари 15 мартдан 14 апрелгача 191 марта светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиб кетган.

Gazeta.uz‘да ёзилишича, ушбу қоидабузарликлар фақатгина камералар ишлаётган чорраҳаларда содир этилган. Тезликнинг оширилиши билан боғлиқ қоидабузарликлар қайд этилмаган.

Таъкидлаш жоизки, вақт ўтиши билан қоидабузарликлар сони камайиб бормоқда. Тошкентда қоидабузарликларни автоматлашган қайд этиш тизими ишга тушган дастлабки ҳафтада ўртача 56 марта қоидабузарлик содир этилган бўлса, тўртинчи ҳафтасида бу рақам ўртача 22 тага камайган.

Энг кўп №№8, 12 ва 18 автобус паркларининг мос равишда 39, 32 ва 33-автобус йўналишлари ҳайдовчилари қоидабузарлик содир этган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.