Тошкент йўлларидаги камералар рақамсиз ва хорижий давлат рақамидаги машиналарга жарима ёзолмайди

Тошкент йўлларидаги камералар рақамсиз ва хорижий давлат рақамидаги машиналарга жарима ёзолмайди

Тошкент шаҳар ИИББда 27 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда пойтахт чорраҳаларидаги кузатув камераларининг чет эл давлат рақамидаги хорижий ва давлат рақамига эга бўлмаган маҳаллий транспорт воситалари томонидан содир этиладиган қоидабузарликларни қайд этиш ҳолати муҳокама қилинди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Брифингда иштирок этган журналистлар томонидан шу масалага оид савол берилди: «Тошкент шаҳрига кириб келган қўшни давлатлар ёки чет эл рақамига эга бўлган транспорт воситалари кузатув камералари ўрнатилган чорраҳаларда қоидабузарлик содир этса ва бу қоидабузарлик кузатув камералари томонидан қайд этилса, қоидабузарликни содир этган транспорт воситаси ва унинг эгасига нисбатан қандай чора кўрилади?».

Хорижий мамлакатларнинг транспорт воситалари Ўзбекистон ҳудудига божхона постлари орқали кираётганда, уларга республика ҳудудида 90 кун давомида ҳаракатланишга рухсат берилади. Бу вақт ичида хорижий мамлакат транспорт воситасининг Тошкент шаҳри чорраҳаларидаги камералар томонидан қоидабузарлик содир этгани аниқланса, транспорт воситаси ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар Тошкент шаҳар ЙҲХБ Компьютер марказининг маълумотлар базасида йўқлиги сабабли, уларга қоидабузарликни содир этганлиги ҳақида жарима қарори юборишнинг имкони мавжуд эмас. Давлат рақами бўлмаган транспорт воситасини ҳам камералар аниқлай олмайди.

Алишер Абдуқодиров, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Жамоат ва ОАВ билан ишлаш бўлими имспектори, майор

Агар хорижий мамлакат транспорт воситасининг, шунингдек, Ўзбекистон фуқаросига тегишли янги сотиб олинган ва давлат рақами олмаган транспорт воситасининг қоидабузарликни содир этгани компьютер маркази операторлари томонидан қайд этилса, йўлларда, ўтиш постларида  хизмат олиб бораётган инспекторларга транспорт воситасига нисбатан чора кўриш ҳақида кўрсатма берилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.