Nexia жангари филмлардаги трюкни адо эта олмади (видео)

Nexia жангари филмлардаги трюкни адо эта олмади (видео)

Голливуд филмларида шамолдек елиб кетаётган автомобиль битмаган кўприк ёки ўра устидан шиддат билан учиб ўтганини кўрамиз. Кино кино-да, қозоғистонлик номаълум ҳайдовчи мураккаб трюкни такрорлайман деб, бир умрлик сабоқ олди.

Йўл-транспорт ҳодисаси Бейнеу — Сай-Отес йўлининг 405 километрида юз берган. “Казавтожол” ширкатининг маълумот беришига қараганда йўл қисми таъмирланаётганлиги сабабли ёпиқ, тегишли йўл белгилари ва сунъий тўсиқлар ўрнатилган. Барча транспорт йўлнинг ушбу участкасини айланиб ўтади. Аммо “Нексия” ҳайдовчиси ошиб ўтмоқчи бўлди ва… қопқонга тушди.

Машинада авария вақтида икки шахс бўлган. Колёса.kz хабар беришича, ҳайдовчи ҳам йўловчи ҳам камар тақмаган. Бирининг аҳволи оғир, дейди шифокорлар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"