Ақлли бўлишни истасангиз, автомобиль ҳайданг

Ақлли бўлишни истасангиз, автомобиль ҳайданг

АҚШлик мутахассислар 2 минг киши иштирокида кенг кўламли тажриба ўтказди. Улар орасида машина ҳайдашни биладиган ва рулга мутлақо ўтирмаганлар бор эди.

Текширув давомида ҳайдовчилар бош миясининг ўнг қисмида айрича фаоллик кузатилди.

Тадқиқот иштирокчилари турли жойларда юриш билан боғлиқ вазиятлар акс этган видеолавҳалар кўришди. Экспертлар автомобиль ҳайдовчилари кучли реакцияга эга, уларнинг мияси эса бошқалардан тезроқ муносабат билдиради, деган хулосага келди.

Бундан ташқари, мазкур кўрсаткичлар ҳайдовчиларда қўшимча нейрон занжирчалар шаклланиши билан боғлиқ. Автомобиль бошқармайдиган кишиларда эса бу йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"