Google 2017 йилда учар машинани сотувга чиқаради

Google 2017 йилда учар машинани сотувга чиқаради

Автомобилсозликда янгилик яратишга уринаётган ахборот технологиялари компаниялари қаторида Google ҳам миллионлаб маблағларни «ақлли», ҳаттоки учар машина яратишга тиккан. Жаҳоннинг йирик Alphabet Inc., корпорациясининг бу «эрка» фарзандига қарашли Kitty Hawk стартапига тегишли видеода кичик самолётни эслатиб юборадиган учар машина прототипини кўриш мумкин.

Стартап ташкилотчиларининг маълум қилишларича, Федерал авиация бошқаруви бу машинага фавқулодда ҳолатлар рўй берган ва бориш хавфли ҳудудларга учиб бориш ҳуқуқини берган. Шунингдек, ундан фойдаланган одамда учувчилик гувоҳномасининг бўлиши ҳам талаб этилмайди. Бу машина 2017 йилнинг сўнгида сотувга чиқади. Google’нинг асосчиларидан бири Лари Пейжнинг маълум қилишича, учар машина учун компания 100 миллион АҚШ доллари сарфлаган. Демак, унинг нархи ҳам шунга яраша бўлади.

Шунингдек, айни пайтда АҚШдаги «Кремний водийси»да жойлашган Zee.aero стартапидаги 150 нафар муҳандис ва дастурчилар ҳам учар машина яратиш бўйича изланишлар олиб бормоқдалар. 100 миллион доллардан ошиқ маблағ сарфланган мазкур лойиҳа доирасида яратилаётган кичик ҳажмли автомобил электрдан қувват олади.

Мутахассисларнинг фикрича, учар машина концепцияси шаклланган ва уни ҳаётга татбиқ этиш техник жиҳатга эмас, кўпроқ ҳуқуқий асосга боғлиқ. Яъни, машина яратувчиларининг асосий муаммоси келажакда ҳукуматлардан ундан фойдаланиш учун рухсат олишга сарф қилинади.

Мана бу видеода Google яратаётган учар машинани томоша қилинг:

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.