“Брежнев лимузини” сотилмоқда

“Брежнев лимузини” сотилмоқда

Интернет сайтларининг бирига ЗИЛ-114 лимузини сотилиши ҳақида эълон қўйилди. Ушбу автомобилда ССРИ раҳбари Леонид Брежнев давридаги амалдорлар юрган.

1976-1978 йилларда атиги 113 дона ЗИЛ-114 ишлаб чиқарилган. Экспертларнинг қайд этишича, саноқли лимузин бугунгача етиб келган.

Дарвоқе, эълонни ким қўйгани ошкор этилмади.

Уни нима учун “Брежнев лимузини” деб аташади? Чунки Совет Иттифоқи коммунистик партияси Марказқўмининг бош котиби Леонид Брежнев лимузиннинг серияли ишлаб чиқарилишини шахсан ўзи тасдиқлаган. Бош котиб машина дизайнига айрим ўзгаришлар киритган, хусусан, томи ва фараси бир оз ўзгарган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"